«сув» боис сув керак
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Сув боис сув лозимлиги иҳтилом бўлган ҳолдадир».
Ал-Жоруд Вакиъдан бундай деганини эшитдим: «Бу ҳадисни фақат Шорикда учратдик».
Яъни, бу ҳадисни Абул-Жаҳҳафдан ёлғиз Шорик ривоят қилади. Шорик эса Абдуллоҳ Куфийнинг ўғлидир. Ғоят дуруст киши бўлиши билан бирга кўп янглишган. Куфага волий бўлгандан кейин хотираси ўзгарган.
Абул-Жаҳҳафнинг номи - Довуд ибн Абу Авф.
Суфён ас-Саврийнинг бундай дегани ривоят қилинади: «Абул-Жаҳҳаф бизга бу (ҳадис)ни айтиб берди, ўзи мақбул киши эди».
Бу бобда Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу То-либ, Аз-Зубайр, Талҳа, Абу Аййуб ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан алоҳида-алоҳида ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Сув сув боис вожиб бўлади».