Жунуб кишининг ювинмасдан ухлаши
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб ҳолда ухлар, сувга қўл теккизмас эдилар».
Ҳаннод бизга Вакиъдан, Суфёндан, Абу Исҳоқдан нақл этди: ўтган ҳадиснинг ўзи...
Саъид ибн Ал-Мусаййиб ва яна бошқаларнинг қавли шудир.
Бошқа томондан эса «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин таҳорат олганлар»ини Оиша (онамиз)дан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутааддид кишилар ривоят қилишган. Бу ривоят Абу Исҳоқнинг Ал-Асваддан қилган ривоятидан кўра саҳиҳроқ.
Бу ҳадисни Абу Исҳоқдан, Шуъба, Ас-Саврий ва яна бошқалар ривоят қилишади ва бунда Абу Исҳоқ бир янглишган, деб ҳисоблашади.
Уларнинг фикрича, Абу Исҳоқ бу ҳадисни узун бир ҳадисдан ривоят қилган, аммо қисқартирганда янглишган.