Сийдик борасида қатъий ҳукм
Ибн Аббос (розияплоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва айтдилар: «Бу иккови ҳам азобланмоқда ва лекин катта бир ишдан азобланаётгани йўқ. Аммо мана бу (биттаси) сийдикдан эҳтиёт бўлмас эди, мана бу (иккинчиси) эса чақимчилик қилиб гап ташиб юрар эди».
Ибн Рақиқи л-Ийд, ҳадисдаги «катта иш» иборасини тафсир қилиб, бу ишнинг гуноҳи, шубҳасиз, оғир гуноҳ эканлигини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига таяниб, маълум қилади ва бундаги «катта бир ишдан азобланаётгани йўқ» сўзидан, қабрда азоб мусталзим (лозим қилувчи) бўлган салбий ишдан (манъ этилган бу гуноҳдан) сақланиш осонлиги мурод этилганини айтади.
Бу бобда Абу Ҳурайра, Абу Мусо, Абдурраҳмон ибн Ҳасана, Зайд ибн Собит ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ.
Мансур бу ҳадисни Мужоҳиддан, Ибн Аббосдан ривоят қилади ва санадида «Товусдан» деб айтади. Ал-Аъмашнинг ривояти янада саҳиҳроқ.
Вакиънинг мустамиъи (тингловчиси, котиби) Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббон Ал-Балхийдан эшитдим, дейдики, «Вакиъдан бундай деганини эшитдим: «Ал-Аъмаш Иброҳимнинг иснодини Мансурдан кўра яхшироқ қайд этган».