Таҳорат аъзоларини икки мартадан ювмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар».
Бу бобда Жобирдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Буни ёлғиз Ибн Савбоннинг Абдуллоҳ ибн Ал-Фазлдан қилган ривояти орқали биламиз. Бу эса ҳасан-саҳиҳ бир иснод.
Ҳаммом (ибн Ҳорис), Омир Ал-Аҳвалдан, Атодан, Абу Ҳурайрадан «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олганлар»ини ривоят қилади.
Дўстларигиз билан улашинг!