Таҳорат аъзоларини бир мартадан, икки мартадан ва учмартадан ювиш мумкинлиги
Вакиъ (розияллоҳу анҳу) Собит ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу)дан ушбу ҳадисни ривоят қилган: Абу Жаъфардан: Жобир сенга: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар» деб ҳадис айтганми?», деб сўрадим; «Ҳа!», деди.
Буни бизга Ҳаннод ва Қутайба сўзлаб бердилар ва ўзларига эса Собит ибн Абу Сафиййадан Вакиъ сўзлаганини айтдилар. Бу ҳадис Шорикнинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқ. Чунки, бу Вакиънинг ривоятига ўхшатиб Собитдан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган: Шорик эса хатоси кўп кишидир. Собит ибн Абу Сафиййа - Абу Ҳамза Ас-Суммолийдир.
Дўстларигиз билан улашинг!