Бошга масҳ тортиш учун янги сув олмоқ
Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У Набий саллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳорат олганларини кўрган. У киши қўлларини ювишдан ортган сувдан бошқа (янги) сув олиб, бошларига масҳ тортдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Ибнул-Лоҳиъйа бу ҳадисни Ҳаббон ибн Восиъдан, унинг отасидан, Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар ва қўлларидан ортган сувдан бошқа сув олиб, бошларига масҳ тортдилар».
Амр ибн Ал-Ҳориснинг Ҳаббондан қилган ривояти янада саҳиҳроқ. Чунончи, ушбу ҳадис Абдуллоҳ ибн Зайддан ва боицалардан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига масҳ тортиш учун янги сув олдилар».
Илм аҳлидан кўпларининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: бошга масҳ тортиш учун янги сув олинади, деган тўхтамдалар.