Қулоқларнинг ичига ва сиртига масҳ тортмоқ
Ато ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига ҳамда қулоқларига: қулоқларининг сиртига ва ичига масҳ тортдилар».
Бу ҳадисни айни вақтда Ан-Насоий, Ибн Можа, Ал-Ҳаким ва Ал-Байҳақий ривоят қилишган. Ан-Насоийнинг ифодаси бундай: "Кейин бошларига ва қулоқларига масҳ тортдилар: қулоқларининг ичини шаҳодат бармоқлари билан, сиртини эса бош бармоқлари билан (масҳ қилдилар)".
Бу бобда Ар-Рубаййиъдан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Ибн Аббоснинг (келтирган) ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлидан кўпларининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: қулоқларнинг ичини ва сиртини масҳ қилмоқ керак, деган фикрдалар.
Дўстларигиз билан улашинг!