Таҳоратни «бисмиллоҳ» билан бошламоқ
Рабоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Суфён ибн Ҳувайтиб (розияллоҳу анҳу) момоси орқали бобокалонидан (момосининг отасидан) ривоят килади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдиларки, «Таҳоратда Аллоҳнинг исмини айтмаган («бисмиллоҳ» деб бошламаган) кишининг таҳорати йўқ».
Шайх Валиюллоҳ Деҳлавий «Ҳужжатуллоҳил-балиғоҳ» асарида бундай дейди: Бу ҳадис «Бисмиллоҳ»нинг бир рукн ёки шарт эканига далилдир. Буни, таҳоратдан фақат камол сифатини юксалтириш (юқори кўтариш) деб айтиш ҳам мумкин. Аммо мен бундай таъвилни хуш кўрмайман. Чунки, бу лафзга зид келадиган узоқ бир таъвилдир». Бу ҳадисни камолнинг (камол сифатини) нафй этиш (рад этиш, йўқ қилиш) маносида таъвил қилган кимсалар бошқа ҳадислар билан далил-исбот қилишган. Негаки, «Масжидга қўшни бўлган киши учун масжиддан ташқарида намоз йўқ» деган ҳадис камолнинг нафйи маъносида таъвил қилинган.
Бу бобда Оиша, Абу Саъид, Абу Ҳурайра, Саҳл ибн Саъд ва Анас (розияллоҳу анҳу)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Бу бобда исноди жаййид (мустаҳкам) бирор ҳадисни билмайман», деди.
Исҳоқ: «Бисмиллоҳ»ни касддан тарк этса, қайта таҳорат олиш керак бўлади, унутиб ёки таъвилга бориб тарк этса, тахорати жоиздир (маъқулдир)» дейди. Мухаммад ибн Исмоил (Бухорий) эса бундай дейди: «Рабоҳ ибн Абдурраҳмоннинг ҳадиси бу бобда ворид бўлган ҳадисларнинг энг яхшисидир».
Рабоҳ ибн Абдурраҳмоннинг бобокалони (момосининг отаси) исми - Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл, Абу Сифол Ал-Муррийнинг исми эса — Сумома ибн Ҳусайн. Баъзилар бу хадисни «Абу Бакр ибн Ҳувайтибдан», дсб ривоят килишган ва уни бобосига мансуб деб айтишган.
Абу Сифол Ал-Муррийдан, Рабоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Суфён Ҳувайтибдан, унинг Саъид ибн Зайд қизи бўлмиш момосидан, унинг отасидан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди. (Ўтган ҳадиснинг айни ўзи).