Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Усмон ибн Абил-Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менга айтган охирги аҳдлари (шартлари) шу бўлди: «Бир муаззин тутгилки, у азон учун ҳақ олмасин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон садосини эшитганингизда муаззин айтаётган сўзларни айтиб турингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Имом - зомин, муаззин - муътамандир. Ё Аллоҳим! Имомларни иршод айлагин ва муаззинларни мағфират қилгин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки етти йил муттасил (Ҳақ ризоси учун) азон айтса, унга жаҳаннамдан қутулиш ҳақида барот (ёрлиқ) ёзилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМолик ибн Ал-Ҳувайрис (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Мен амакимнинг ўғли билан бирга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. Шунда бизга айтдиларки, «Сафарга чиққанингазда азон айтингизлар, иқомат келтирингизлар ва катталарингиз сизларга имом бўлсин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуш-Шаъсодан ривоят қилинди; айтди: «Аср намозига азон айтилганидан кейин бир киши масжиддан чиқди. Шунда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу): «Бу одам Абул-Қосим саллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлди», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Билол кечаси азон айтади. Сизлар то Ибн Умми Мактумнинг азонини эшитмагунча, еб-ичверингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари (азондан кейин) тўхтар, токи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиққанларини кўрмагунича иқомат келтирмай турарди, албатта у зотни кўргач, намозга иқомат келтирарди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азонни фақатгина таҳоратли киши айтади!», — дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЗиёд ибн Ал-Ҳорис Ас-Судоий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бомдод намозига азон айтмоқни буюрдилар ва мен азон айтдим. Сўнг Билол иқомат келтирмоқчи бўлган эди, шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Судоий биродар азон айтди. Азонни ким айтса, иқоматни ўша келтиради».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ