Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Билол (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Бомдод намозидан бошқа ҳеч бир намозда тасвиб қилмагин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Жуҳайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолни азон айтаётганида кўрдимки, азон айтаётиб қайрилар ва оғзини у ёқ бу ёққа айлантирар эди. Икки бармоғини икки қулоғига тиққан эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қуриб (тикиб) берилган қирмизи қуббада (чодирда) эдилар». Чамамда (Абу Жуҳайфа ўша қуббани) «Теридан эди», дейди. «Билол учи найзали ҳассани икки қўлида ушлаб, (Расули Акрамнинг олдиларидан) олиб чиқди-да, уни Батҳо (қуми)га санчиб қўйди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳассанинг рўпарасида намоз ўқидилар. Олдиларидан (ҳассанинг нариги томонидан) ит ва эшаклар ўтаверарди. Эгниларида қирмизи ҳулла бўлиб, гўёки болдирларининг ялтирашини кўриб тургандек эдим». Суфён: «Бу (ҳулла) Яманий хирқадир, деган фикрдамиз», дейди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқСобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолга айтдилар: «Ё Билол! Агар азон айтсанг, баҳузур чўзиб айт. Агар иқомат айтсанг, қисқа ва чаққон айт. Азон билан иқоматнинг ўртасида (таом) еяётган киши (таомини) еб олгулик, ичимлик ичаётган киши (неъматини) ичиб олгулик, ҳожатга кирган киши қазои ҳожатини қилиб олгулик бир муддат қолдир. Ва токи мени кўрмагунча ўринларингиздан турмангизлар!..»
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азонлари, хоҳ азонда бўлсин, хоҳ иқоматда бўлсин, жуфт-жуфт айтилар эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолга азонни жуфт ва иқоматни тоқ айтмоғи амр қилинди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)дак ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам азонни ўн тўққизта калима билан ва такбири қоматни ўн еттита калима билан унга ўргатдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқбу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўтиргизиб, азонни унга ҳарфма-ҳарф ўргатдилар. Иброҳим: «Бизнинг азонимиз сингари», деди. Бишр айтдики, «Унга, «Азонни менга такрор қилиб бер», дедим, у азонни таржиъ (икки қайтарув) билан васфлантириб ўқиди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Мусулмонлар Мадинага келганларида тўпланишар ва намоз вақтларини мўлжаллаб олишар эди. Уларнинг бирон чақирувчиси йўқ эди. Бир куни намозга чақириш ҳақида гаплашиб қолдилар. Баъзилари: «Насоролар қўнғироқ чалганидек қўнғироқ чалингизлар», деса, баъзилари: «Яҳудийлар бурғу чалганидек бурғу чалингизлар», - дейишди. (Ҳазрати) Умар ибн Ал-Хаттоб: «Намозга чақирадиган бирор кишини юбора олмайсизларми?» - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ё Билол! Тургил, (мусулмонларни) намозга чақиргил!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) ўз отасидан ривоят қилиб айтди: «Тонг отиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдик ва мен (азон ҳақидаги) тушимни у кишига хабар қилдим. Шунда у зот: «Албатта, бу ҳақ тушдир! Билол билан бирга тургил, чунки у сендан кўра узун бўйлик ва овози ҳам баланд. Сенга (тушингда) айтилган сўзларни унга айтиб тур, у эса шу билан (мусулмонларни намозга) чақирсин!» - дедилар. (Абдуллоҳ ибн Зайд) айтди: «Шунда Умар ибн Ал-Хаттоб, Билолнинг азонини эшитиб, изорларини кўтарган ҳолда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига чиқиб келдилар ва дедиларки: «Ё Расулуллоҳ! Сизни ҳақ билан юборган Аллоҳга қасамки, мен ҳам худди шундоқ туш кўрдим!». Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Шу билан (азон) исбот бўлди!» - дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, хавф-хатар ва ёмғир бўлмай туриб, Мадинада пешин билан аср намозини ҳамда шом билан ҳуфтон намозини жамъ қилдилар (қўшиб ўқидилар)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ