Саҳиҳ ҳадислар тўплами
(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки хуфтон намози жамоатида ҳозир бўлса, унга кечанинг ярмини бедор ўтказганлик савоби берилади. Кимки хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан бирга ўқиса, унга бутун кечани бедор ўтказганлик савоби берилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлганларидан кейин бир киши келиб қолди. Шунда айтдиларки, «Қайси бирингиз бу кишидан ажр олмоқчисиз? (яъни у киши билан бирга жамоат бўлиб, савобга эришмоқчисиз?)» Шунда бир одам ўрнидан туриб, у киши билан бирга намоз ўқиди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЯзид ибн Ал-Асвад (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларида у киши билан бирга ҳозир бўлдим ва Ал-Хойф масжидида у зот билан бирга бомдод намозини ўқидим. Намозни адо этиб бўлгач, қайрилиб, қавмнинг охирида турган ва ўзлари билан бирга намоз ўқимаган икки кишини кўрдилар-да: «Уларни менга келтирингизлар», дедилар. Уларни келтиришди. (Қўрқувдан) уларнинг баданлари дир-дир титрар эди. (Расули Акрам): «Биз билан намоз ўқимоқдан сизларни нима тўсди?» дедилар. Улар: «Ё Аллоҳнинг Расули! Биз чодирларимизда намозимизни ўқиб олган эдик», дейишди. «Бундай қилмангизлар, - дедилар (Расули Акрам). — Агар намозингизни чодирларингизда ўқиб, кейин бир жамоатнинг масжидига келсангизлар, улар билан ҳам бирга намоз ўқингизлар, бу сизлар учун нафл намози бўлади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, одамларимга: «Ўтин йиғингизлар!» деб буюрсаму ўтин йиғсалар, кейин намозга буюрсаму бирови имомлик қилса, кейин намозга келмаганлар(нинг уйлари)га бориб, устларидан ўт ёқиб юборсам!..».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жамоат намози киши ёлғиз ўқиган намоздан йигирма етти даража ортиқдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Беш вақт намоз ҳамда жумъагача бўлган жумъа намози, гуноҳи кабиралар қилинмаса, ораларидаги гуноҳларга каффоратдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга «Исро» кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Кейин беш вақтга туширилди. Кейин бундай деб нидо қилинди: «Ё Муҳаммад! Энди сўз қатъийдур, ўзгартирилмас! Сен учун шу беш вақт намозда эллик вақт намоз савоби бордур!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмагай».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки азонни эшитганда: «Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-таммати вас-солатил қоимаҳ ати Муҳамаддан васийлата вал-фазийлаҳ, ва-бъасҳу мақомам Маҳмуда-ниллазий ваъадтаҳ» («Эй ушбу мукаммал даъват ва абадий намоз соҳиби бўлган Аллоҳим! Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васийла ва фазилат ато эт ва у зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми Мақмудга етказ!») деса, Қиёмат кунида унга шафоат ҳал бўлур!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСаъд ибн Аби Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки муаззинни(нг шаҳодат келтирганини) эшитганда: «Ва ана ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳаммадин Расулан ва бил Ислами дийнан» («Мен ҳам шоҳидлик бераманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У якка-ю-ягонадир, шериги йўқдир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳни Роббим деб, Муҳаммадни Расул деб ва Исломни дин деб рози бўлдим (қабул қилдим)» - деб айтса, унинг гуноҳлари кечирилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ