Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим, чап томонларида турган эдим, бошимнинг орқасидан ушлаб, ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқВобиса ибн Маъбаддан ривоят қилинди: «Бир киши сафларнинг орқасида якка намоз ўқиди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни иода қилмоқни (қайта ўқимоқни) буюрдилар».
Ал-Жобирдан эшитдим, айтдики, «Вакиънинг бундай деганини унинг ўзидан эшитдим: «Бир киши сафларнинг орқасида якка ўзи намоз ўқиса, иода қилади (қайта ўқийди)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲилол ибн Йисофдан ривоят қилинди; айтди: «Биз Ар-Раққо (деган шаҳар)да эканимизда, Зиёд ибн Аби Жаъд қўлимдан тутди-да, мени Бани Асад (қавми)дан бўлмиш Вобиса ибн Маъбад деган бир шайхнинг ҳузурига олиб борди. Зиёд айтадики, «Мана шу шайх менга ушбу ҳадисни айтиб берди: «Бир киши сафнинг орқасида якка ўзи намоз ўқиди, — шайх эшитиб турар эди - шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозини иода этмоқни (қайта ўқимоқни) буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдулҳамид ибн Маҳмуддан ривоят қилинди; айтди: «Амирлардан бировининг орқасида намоз ўқидик. Инсонлар (кўплиги) бизларни икки устун орасида намоз ўқишга мажбур қилди. Намозимизни ўқиб бўлгач, Анас ибн Молик бундай деди: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бундан сақланар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ (ибн Масъуд розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан етук акл ва аҳли дониш кишилар орқамда (биринчи сафда) турсинлар; сўнг уларнинг ортидан келганлар, сўнг уларнинг ортидан келганлар (турсинлар). Ихтилоф қилмангизлар, йўқса қалбларингиз (бир-бирига нисбатан) ўзгаради. Кўча-кўй биродарлигидан ғоят сакланингизлар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАн-Нуъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафларимизни тўғрилар эдилар. Бир куни, кўкси қавмдан ташқарига чиқиб турган бир кишини кўрдилар ва бундай дедилар: «Ё сафларингизни тўғрилангизлар ёки бўлмаса, Аллоҳ юзларингизни (қалбларингизни) бир-бирига мухолиф қилиб қўяди!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқНабий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Инсонлар азон айтмоқликда ва биринчи сафда туриб намоз ўқимоклиқда қанчалик фазилат борлигини билсалар эди, қуръадан бошқа чора топа олмасалар, ҳеч йўқса, қуръа ташлаб бўлса ҳам, бунга эришган бўлар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Эркаклар сафининг энг яхшиси - биринчиси ва энг ёмони охиргисидир. ёллар сафининг энг яхшиси - охиргиси ва энг ёмони биринчисидир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБурайда Ал-Асламий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қоронғуда масжидлар сари юрганларга Қиёмат кунидаги тугал нур башорати (хушхабари)ни бер!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖундуб ибн Суфён (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки бомдод намозинин ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (аҳду омонатида)дир. Бас, Аллоҳнинг зиммасини (олгач) бузмангизлар!..».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ