«Етук ва аҳли дониш кишилар орқамда (биринчи сафда) турсинлар...»
Абдуллоҳ (ибн Масъуд розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан етук акл ва аҳли дониш кишилар орқамда (биринчи сафда) турсинлар; сўнг уларнинг ортидан келганлар, сўнг уларнинг ортидан келганлар (турсинлар). Ихтилоф қилмангизлар, йўқса қалбларингиз (бир-бирига нисбатан) ўзгаради. Кўча-кўй биродарлигидан ғоят сакланингизлар!».
Бу бобда Убай ибн Каъб, Абу Масъуд, Абу Саъид, Ал-Барро ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Масъуднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Шунингдек, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деб ривоят қилинади: «Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам, муҳожирлар ва ансорийлар у зотдан (намозда қироат қилганларини) ёдлаб олмоқ учун дарҳол орқаларидан жой олмоқларидан мамнун бўлар эдилар».
Холид Ал-Хаззо - Холид ибн Миҳрон бўлиб, Абул-Мунозил куняси билан тилга олинади.
Муҳаммад ибн Исмоил (Бухорийдан) бундай деганини эшитдим: «Айтишларича, Холид Ал-Хаззо (Хаззо - этикдўз дегани) ҳеч қачон этикдўзлик қилмаган. Шунчаки, бир этикдўзнинг ёнида ўтирар эди, ушбу сабабдан шу касбга мансуб қилинди».
Абу Маъшарнинг номи - Зиёд ибн Қулайб.