Бир кишига имом бўлган одам
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим, чап томонларида турган эдим, бошимнинг орқасидан ушлаб, ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар».
Бу бобда Анас (розияллоҳу анҳу)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан бўлмиш илм арбоблари наздида амал шу ҳадис асосидадир: «Имом билан бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида туради», деганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!