Сунани Термизий
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни ўн уч раъкат ўқир эдилар. Ёшлари улуғлашиб, қувватлари тортилгач, етти ракъат ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМасруқдан ривоят қилинди. У (Масруқ) Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг витр намозлари ҳақида сўради. (Оиша онамиз) айтдилар: «Ул зот кечанинг барча қисмларида витрни ўқийверар эдилар: аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам. Вафотлари арафасида у кишининг витри саҳар остонасида ниҳоя топди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ухламасдан олдин витрни ўқимоқни буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Витр - фарз намози даржасида эмас ва лекин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиб мартабасида тайин қилган бир суннатдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Витр - фарз намозларингиз даражасида эмас. Ва лекин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни суннат қилиб, айтдиларки, «Албатта, Аллоҳ тоқдур, тоқни севгай! Эй аҳли Қуръон, сизлар ҳам тоқ (витр) қилингизлар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқХорижа ибн Ҳузофа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга (масжидга) чиқдилар-да, бундай дедилар: «Аллоҳ сизларга қўшимча қилиб бир намоз бердики, бу намоз сизлар учун қизил туялардан ҳам кўра хайрлироқдир; (бу) витр намозидир. Аллоҳ витрни сизлар учун хуфтон билан бомдод намози ўртасида (тайин) қилди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уйларингизда намоз ўқиб турингизлар, уйларингизни қабристонга айлантириб қўймангизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЗайд ибн Собит (розияллоҳу анҳумо)дан ри-воят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фарздан ташқари энг афзал намозингиз - уйларингизда (ўқиган намозингиз)дир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан бир оят (ўқишлик) билан бир кечани бедор ўтказдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Қайсдан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги қироатлари қандай эди? Махфий (ичда) ўқирмидилар ёки жаҳрий (овоз чиқариб) ўқирмидилар?» деб сўрадим. Оиша (онамиз) айтдиларки, «Ҳар иккаласини ҳам қилар эдилар: баъзан махфий қироат қилсалар, баъзан ошкор қироат қилардилар»... Шунда мен: «Иш(имиз)да кенгчилик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедим.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ