Витр намозининг фазилати
Хорижа ибн Ҳузофа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга (масжидга) чиқдилар-да, бундай дедилар: «Аллоҳ сизларга қўшимча қилиб бир намоз бердики, бу намоз сизлар учун қизил туялардан ҳам кўра хайрлироқдир; (бу) витр намозидир. Аллоҳ витрни сизлар учун хуфтон билан бомдод намози ўртасида (тайин) қилди».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Амр, Бурайда ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биродари Абу Басра Ал-Ғифорий (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинди.
Хорижа ибн Ҳузофанинг ҳадиси ғариб. Уни ёлғиз Язид ибн Аби Ҳабибанинг ривоятидан билаётирмиз. Баъзи муҳаддислар бу ҳадисда ваҳмга берилиб, «Абдуллоҳ ибн Рошид Аз-Зурақий» дейишган, ҳолбуки бу - янглиш.
Дўстларигиз билан улашинг!