Витр намозининг ҳукми
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Витр - фарз намози даржасида эмас ва лекин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиб мартабасида тайин қилган бир суннатдир».
Бундор бу (ҳадис)ни бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий орқали Суфёндан баён қилиб берди.
Бу ҳадис Абу Бакр ибн Аййашнинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқ. Бу ҳадисни Мансур ибн Ал-Муътамир ҳам Абу Исҳоқдан ривоят қилди: худди Абу Бакр ибн Аййашнинг ривоятига ўхшаш.
(Илова: Ҳанафий уламолари қатор далилларга таяниб, витрни вожиб деб ҳукм қилдилар. Бинобарин, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида витрни вожиб деб эътиқод қилмоқ ва ният қилганда ҳам «Витри вожибни» деб ният қилмоқ жоиздир).
Дўстларигиз билан улашинг!