Витр кечанинг аввалида ҳам, охирида ҳам ўқилмоғи баёни
Масруқдан ривоят қилинди. У (Масруқ) Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг витр намозлари ҳақида сўради. (Оиша онамиз) айтдилар: «Ул зот кечанинг барча қисмларида витрни ўқийверар эдилар: аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам. Вафотлари арафасида у кишининг витри саҳар остонасида ниҳоя топди».
Бу ҳадис Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги кунларида витр намозини (таҳажжуддан кейин) саҳар вақтида ўқий бошлаганларига далолат этади. Чунончи, витрни кечанинг ҳамма вақтида ўқиш жоиз, деган ҳукмни билдиради. Фақат вақти кирган бўлиши шарти билан. Витрнинг вақти эса шафақ ғойиб бўлганидан кейин хуфтон намозининг орқасидан киради.
Абу Ҳасийннинг исми - Усмон ибн Осим Ал-Асадий.
Бу бобда Али, Жобир, Абу Масъуд Ал-Ансорий ва Абу Қатода (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Оиша (онамиз)нинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Баъзи илм аҳллари шуни - витрни кечанинг охирида ўқимоқни ихтиёр қилганлар.