Ан-Нуъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Бу намознинг вақтини мен (бошқа) инсонлардан кўра яхшироқ биламан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (хуфтонни) ойнинг учинчи кечасидаги ой ботиши палласида ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Салама ибн Ал-Акваъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шом намозини қуёш ботган ва пардага яширинган вақтда ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини сизлардан кўра эртароқ ўқир эдилар, сизлар эса аср намозини у кишидан кўра эртароқ ўқир экансизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Аъло ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинди: Пешин намозини ўқиб тарқалишгандан кейин у Анас ибн Моликнинг Басрадаги уйига кирди. Унинг уйи масжиднинг ёнбошида эди. Шунда Анас (аср вақти киргач): «Турингизлар, асрни ўқингизлар!», деди. (Ал-Аъло) айтадики, «Биз туриб, намозни ўқидик. Намозни ўқиб бўлгач, (Анас) бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдиларки: «Мунофиқнинг намози улдирки, (ўтириб) қуёшни кузатади, қуёш то шайтоннинг икки шохи орасига киргунича қарайди, (сўнг) туриб, худди дон чўқигандек, тўрт ракъат намоз ўқийди ва бу ракъатларда Аллоҳни жуда оз зикр қилади» (жуда қисқа ўқийди).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аср намозини қуёш ҳужрамга тушиб турганида, ҳали соя ҳужрамдан юксалмай туриб ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафарда эдилар, Билол ҳам у киши билан бирга эди. Билол (пешинга) азон айтмоқчи бўлган эди, (Расулуллоҳ): «Салқинлатгил! (Яъни, салқин тушмоғини кутгил!)» дедилар. Кейинроқ у яна азон айтмоқчи бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Пешин намозида ҳавони салқинлатгил!» дедилар. (Абу Зарр) айтади: «Ҳатто тепаликлар ёнида соялар пайдо бўлганини кўра бошладик. Кейин (Билол) азон айтди ва намоз ўқидилар. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жазирама иссиқнинг шиддати жаҳаннам нафасидандир. Намозни салқинлатиб ўқингизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кун қаттиқ қизиб кетганда пешин намозини салқин тушириб ўқингизлар. Чунки жазирама иссиқнинг шиддати жаҳаннам нафасидандир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини қуёш оғган вақтда ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Пешин намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, (Ҳазрати) Абу Бакрдан ва (Ҳазрати) Умардан ҳам кўра вақти кириши билан ўқиган бирон кишини кўрмадим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Рофиъ ибн Ходиж (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деб айтганларини эшитдим: «Бомдод намозида кунни оқартиринг, чунки бунинг ажр-савоби улуғроқдир!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ