Аср намозини таъхир қилмоқ
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини сизлардан кўра эртароқ ўқир эдилар, сизлар эса аср намозини у кишидан кўра эртароқ ўқир экансизлар».
Бу ҳадис Исмоил ибн Улаййадан, Ибн Журайждан, Ибн Абу Мулайкадан, Умму Саламадан айнан ривоят қилинган.
Ўз китобимда (қўлёзмаларимда) шуни топдим: Али ибн Ҳужр менга Исмоил ибн Иброҳимдан, Ибн Журайждан нақл этиб, билдирди...
Бишр ибн Муъоз Ал-Басрий худди шу ҳадисни «Исмоил ибн Улаййадан, Ибн Журайждан...» деган иснод билан нақл этдики, бу иснод янада саҳиҳроқ.
Дўстларигиз билан улашинг!