Пешин намозини жазирама кунларда (кечиктириб, яъни салқин тушмоғини кутиб) ўқимоқ
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафарда эдилар, Билол ҳам у киши билан бирга эди. Билол (пешинга) азон айтмоқчи бўлган эди, (Расулуллоҳ): «Салқинлатгил! (Яъни, салқин тушмоғини кутгил!)» дедилар. Кейинроқ у яна азон айтмоқчи бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Пешин намозида ҳавони салқинлатгил!» дедилар. (Абу Зарр) айтади: «Ҳатто тепаликлар ёнида соялар пайдо бўлганини кўра бошладик. Кейин (Билол) азон айтди ва намоз ўқидилар. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жазирама иссиқнинг шиддати жаҳаннам нафасидандир. Намозни салқинлатиб ўқингизлар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!