Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, Абу Бакр билан Умар ҳам, ҳар гал эгилишда ва кўтарилишда, қиёмда ва қуъудда (тик туришда ва ўтиришда) такбир айтар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ҳулб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имомлик қилардилар ва ўнг қўлларини чап билакларининг устига қўяр эдилар». 

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки сактани (ўрганиб) эслаб қолдик», деди. Имрон ибн Ҳусайн буни инкор қилиб, «Бир сактани ёд олдик», деди. Шунда Мадинада яшаётган Убай ибн Каъбга мактуб ёздик. Убай ўз жавобида: «Самура эслаб қолибди», деб ёзди. Саъид айтади: «Қатодадан: «Бу икки сакта нима?» деб сўрадик. Айтдики, биринчи сакта (тўхтаб, тин олмоқ) намозни бошлаган пайтда ва иккинчиси - қироатни тугатган пайтдадир». Кейин эса: «Валаззоллийнни айтганда», деди. Айтадики, «Қироатни тугатган пайтларида, то ўзларини жамлаб (бўғинлари жой-жойига тушиб) олгунларича сукут қилиб, тин олардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Имом «Омин» деганда сизлар ҳам «Омин» денглар, зеро кимнинг «Омин»и малоикаларнинг «Омини»га тўғри келиб қолса, у кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Хужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, «ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззоллийн»ни ўқигач, «Омин» дедилар ва бунда овозларини баландлатдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуръони Карим очқичи («Фотиҳа» сураси)ни ўқимаган кишининг намози йўқ!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) қироатни («Алҳамдулиллаҳи Роббил-ъаламийн») билан бошлар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» билан очар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Муғоффалнинг ўғлидан ривоят қилинди; айтди: «Отам намозда менинг «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» деганимни эшитди ва менга бундай деди: «Эй ўғлим! (Бу) бидъат, бидъатдан ҳамиша сақлангил! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра, Исломда бидъатдан, қаттиқроқ нафратланган бирор кишини кўрмадим». Ва айтдики, «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) билан бирга намоз ўқидим. Лекин бирорталари «Бисмиллоҳ»ни (ошкор) айтганларини эшитмадим. Сен ҳам (ошкор) айтмагил ва намоз ўқиганингда «Алҳамдуллаҳи Роббил ъаламийн» дегил».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни очган (бошлаган) пайтларида: («Субҳанака-ллоҳумма ва биҳамдика ва табарока-смука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук»), дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ