Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Абу Жуҳайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг закотчилари бизларга келди ва садақани (закотни) бойларимиздан олиб, фақирларимизга тарқатди. Мен бир етим бола эдим, менга оёқлари узун ёш бир урғочи туя берди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖарир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Закотчи сизларга келганида сизлардан албатта рози бўлган ҳолда кетсин!...».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Садақа (закот) борасида ҳаддан ошган киши закот бермаган кабидир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқРофиъ ибн Ходиж (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди,- айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки, «Ҳақ билан иш кўрувчи закот маъмури, токи уйига қайтгунича, бамисоли Аллоҳ йўлида (жанг қилган) ғозий кабидир» - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАттоб ибн Асийд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга боғларини ва меваларини чамалаб берадиган кишини жўнатар эдилар...» Ва шу иснод билан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам боғлар закоти ҳақида бундай деб айтганлари ривоят қилинди: «Боғларга ҳам, худди хурмолар чамаланмоғи каби чама қилинади ва кейин хурмонинг закоти хурмо майизи сифатида тўлангани сингари, унинг (узумнинг) закоти ҳам майиз сифатида тўланади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдурраҳмон ибн Масъуд ибн Нийдрдан ривоят қилинди; айтадики, «Саҳл ибн Аби Ҳасма бизларнинг мажлисимизга келди ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганларини бизга баён қилди: «Агар чамалаб ўлчасангиз, (чамаланган молнинг закотини) олинг ва (лекин) учдан бирини (эгасига) қолдиринг! Агар учдан бирини қолдирмасангиз, унда тўртдан бирини қолдиринг».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАмр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга (мусулмонларга) хитоб қилиб, айтдилар: «Кимки молдор бир етимнинг валийси бўлса, ўша мол билан тижорат қилсин ва токи садақа (закот) уни еб тугатгунига қадар тарк этиб қўймасин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) орқали Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди; «(Расули Акрам) саллаллоҳу алайҳи ва саллам: осмон (ёмғир) ва булоклар (оқар сувлар) ёки ер ости сизот сувлари билан суғорилган экинга бир ушр (ҳосилнинг ўндан бири), чиғир орқали сугориладиган экинларга эса ярим ушр (закот) қўйдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Осмон (ёмғир) ва булоқ сувлари (оқар сувлар ва ер ости сизот сувлари) билан суғориладиган экинларда ушр (ҳосилнинг ўндан бирини беришлик) бор, чиғир билан суғориладиган экинларда эса ярим ушр (закот) бор».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуъоз (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у (Муъоз) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга (мактуб) ёзиб, кўкат (закоти) ҳақида сўради, бу эса - бақла(сабзавот)дир. Шунда (Расули Акрам) айтдилар: «Кўкат-сабзавотда ҳеч нарса (закот) йўқ!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ