Кўкат-сабзавот закоти
Муъоз (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у (Муъоз) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга (мактуб) ёзиб, кўкат (закоти) ҳақида сўради, бу эса - бақла(сабзавот)дир. Шунда (Расули Акрам) айтдилар: «Кўкат-сабзавотда ҳеч нарса (закот) йўқ!».
Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу бобда саҳиҳ тарзида деярли ҳеч нарса ривоят қилинмаган. Бу ҳадис эса Мусо ибн Талҳа орқали Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мурсал тарзида ривоят қилинади. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Яъни кўкат-сабзавотда закот йўқ деган асосдадир.
Ал-Ҳасан Умаронинг ўғли бўлиб, муҳаддислар наздида заифдир. Шуъба ва тағин бошқалар унинг заиф эканлигини қайд этганлар. Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак уни(нг ҳадисини) тарк этган.
Дўстларигиз билан улашинг!