Наҳр (дарё, ариқ) ва бошқа воситалар билан суғориладиган экинлардан олинадиган ҳосиллар закоти
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Осмон (ёмғир) ва булоқ сувлари (оқар сувлар ва ер ости сизот сувлари) билан суғориладиган экинларда ушр (ҳосилнинг ўндан бирини беришлик) бор, чиғир билан суғориладиган экинларда эса ярим ушр (закот) бор».
Бу бобда Анас ибн Молик, Умар ва Жобир (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис Буқайр ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Ашажж, Сулаймон ибн Ясор ва Буср ибн Саъид воситасида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мурсал тарзида ривоят қилинди. Бу айтилган ривоят янада саҳиҳроқ.
Ибн Умар ушбу бобда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадис саҳиҳ. Бутун фақиҳларнинг амали шу ҳадис асосидадир.
Дўстларигиз билан улашинг!