Закот борасида ҳаддан ошган киши ҳақида
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Садақа (закот) борасида ҳаддан ошган киши закот бермаган кабидир».
Бу бобда Ибн Умар, Умму Салама ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси бу важҳдан ғариб. Аҳмад ибн Ҳанбал, Саъд ибн Синон ҳақида (танқидий) сўз қилган.
Аз-Заҳабий «Мезон» китобида Саъд ибн Синоннинг таржимаи ҳоли ҳақида бундай дейди: «Имом Аҳмад, Саъд ибн Синон борасида: «У ривоят қилган ҳадисларни ёзмайман чунки муҳаддислар унинг шахси ва ривояти ҳақида зиддиятга борганлар» дейди. Бир томондан, ровийлар унинг исми борасида ихтилоф қилганлар. Баъзиси: «Саъд ибн Синон» деса, баъзилари «Синон ибн Саъд» эканлигини таъкидлаган. Термизий унинг исми «Синон ибн Саъд» деб Имом Бухорийдан нақл этадилар; аммо нариги ривоятни устун кўриб, «Саъд ибн Синон» дейдилар.
Ал-Лайс ибн Саъд, шу тарзда «Язид ибн Абу Ҳабибдан, Саъд ибн Синондан, Анас ибн Молиқдан,» дейди. Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан эшитдим, бундай деди: «Саҳиҳ бўлгани «Синон ибн Саъд»дир.
Расули Акрамнинг «Садақа (закот) борасида ҳаддан ошган киши закот бермаган кабидир» деган сўзлари(нинг маъноси): «Ҳаддан ошган кишининг гуноҳи закот бермаган кишига бермаган пайтида ёзилган гуноҳчаликдир», демоқчилар.