Жарир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Закотчи сизларга келганида сизлардан албатта рози бўлган ҳолда кетсин!...».

Абу Аммор, Суфён орқали Довуддан, Аш-Шаъбийдан, Жарирдан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга баён қилди: ўтган ҳадиснинг ўзи.

Довуднинг Аш-Шаъбийдан қилган ривояти, Мужолиднинг ривоятидан кўра соғломдир. Баъзи илм аҳллари Мужолиднинг заиф эканини қайд қилганлар, у кўп ўринда янглишган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш