Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинди, у кишидан таяммум борасида, сўралди. Шунда айтдики, «Аллоҳ таоло Ўз Китоби (Қуръони Карим)да таҳоратни зикр этиб, «юзларингизни ва қўлларингизни тирсаклари билан қўшиб ювингизлар» деб марҳамат қилади. Таяммумда эса: «Юзларингизни ва қўлларингизни масҳ қилингизлар» деб марҳамат қилади. Ва яна: «Ўғрилик қилган эркак ва аёлларнинг қўлларини кесингизлар!» деб буюради. Чунончи, қўлларнинг билакдан кесилмоғи (яъни, панжалар кесилмоғи) суннат эди. Демак, бу, яъни таяммумдаги мурод - юзлар ва қўллардир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ғусл билан (ҳамма) аёлларини айланиб чиқар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲамна бинти Жаҳш (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Ой кўриш муддатидан зиёд, кўп оғир ҳайз кўрар эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим; аҳволимни билдирмоқчи ва фатво сўрамоқчи эдим. Ул зотни эгачим Зайнаб бинти Жаҳшнинг уйида топдим ва дедимки: «Ё Расулуллоҳ! Мен ой кўриш муддатидан зиёд, кўп оғир ҳайз кўргувчиман! Бу ҳақда менга нимани амр қиласиз? Чунки, бу мени рўзадан ва намоздан қолдирди». Айтдиларки: «Сенга пахтани тавсия қиламан, чунки пахта қонни кетказади». Ҳамна деди: «Пахта асқотмайдиган даражада кўп қон келади». (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «(Қон оқиши ва ёйилишини ушлайдиган) бир боғич тутгин». Ҳамна деди: «Қон бундан ҳам кўп келади». (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Бирор буюм (кийим) тутгил», - дедилар. Ҳамна: «Қон бундан ҳам кўп келади, тўхтовсиз оқиб туради», — деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сенга икки нарсани буюраман, қайси бирини қила олсанг, шу сенга кифоя. Агар икковини қила олсанг ҳам, ўзинг биласан. Бу, албатта, фақат шайтоннинг бузғунчилигидир. Буни Аллоҳу таолонинг илмига ҳавола этиб, олти кун ёки етти кунни ҳайз кунлари ҳисоблагин, кейин ғусл қилгин, агар тозаланганинг ва покланганингни кўрсанг, йигирма тўрт кун ёки йигирма уч - кун кеча ва кундуз намоз ўқи, рўзангни тут, намозингни ҳам ўқийвер. Ўша ғусл (бу муддат учун) сенга етади! Аёллар одатда қай вақтда ой кўриб, қай вақтда ҳайздан покланса, сен ҳам ўшандай қил. Агар кучинг етсаки, пешинни орқароққа суриб ва асрни илдамлатиб, унга уласанг, бу орада поклансанг (қон тўхтаганини кўрсанг), ғусл қилиб, пешин билан аср намозларини жамъ қилиб ўқи, (ва агар кучинг етсаки), кейин шомни кечиктириб ва ҳуфтонни илдамлатсанг, кейин ғусл қилиб, бу икки намозни ҳам жамъ қилиб ўқисанг, шундай қил. Бомдод намози учун (алоҳида) ғусл қилиб, намозингни ўқийсан. Ана шундай қилгин. Агар рўза тутмоққа кучинг етса, рўзангни ҳам тутавер». Шундан сўнг (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдиларки: «Бу икки ишдан менга ажиброғи шунисидир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАдий ибн Собитнинг бобосидан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам истиҳоза кўрадиган аёл борасида бундай дедилар: «Ой кўриши кунлари олдиндан белгили бўлган аёллар ҳайз кунларида намозни тарк этади, кейин ғусл қилади ва ҳар вақт намози олдидан таҳорат олади, рўзасини тутиб, намозини ўқийверади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; дедики: «Милҳон қизи (Абу Талҳанинг хотини) Умму Сулайм Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, айтдики: «Ё Расулуллоҳ! Аллоҳ таоло ҳақ нарсадан уялмоқни буюрмайди! Агар хотин киши уйкусида эркак киши кўрган нарсани кўрса (яъни иҳтилом бўлиб қолса), ғусл лозим бўладими?» (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳа, агар сув (маний) келганини кўрса, ғусл қилсин», дедилар. Умму Салама айтади: Унга: «Эй Умму Сулайм! Аёлларни уятга қўйдинг-ку! — дедим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, (этагида) нам топган, аммо иҳтилом бўлганини эслай олмаган киши ҳақида савол сўралди. «Ғусл қилади», дедилар. Ва яна иҳтилом бўлганини пайқаган, аммо (этагида) нам топмаган киши ҳақида сўралди. «Унда ғусл қилмайди», дедилар. Умму Салама дедики, «Ё Расулуллоҳ! Агар аёл киши ҳам иҳтилом бўлиб қолса, ғусл лозимми?» «Ҳа, - дедилар, - чунки аёллар (яратилиш ва табиатда) эркакларга ўхшашдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Эркакнинг хатнаси хотиннинг хатнасини очса*, ғусл вожиб бўлади. Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ҳолатда ғусл қилганмиз».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти мутаҳҳараларидан битталари жафнада(тоғорада) ғусл қилдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша идишдан таҳорат олмоқчи бўлган эдилар, аёллари айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Мен жунуб эдим...». Шунда (Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сув жунуб эмас-ку!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари) Маймуна (розияллоҳу анҳо) айтдилар: «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланишда бир идишдан ғусл таҳорати қилар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »