Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Ал-Аъмашдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Воилдан эшитдим, дедики, «Бир киши Абдуллоҳ (ибн Масъуд)дан (Қуръондаги) ушбу «ғойри оосинин» ёки «йоо синин» сўзлари қандай қироат қилинишини сўради.* (Абдуллоҳ) айтди: Шундан (шу қироатдан) бошқа бутун Қуръонни (маъносини фаҳмлаб) ўқидингми?» «Ҳа», деди. Абдуллоҳ айтдики, шундайлар борки, Қуръонни ўқийди-ю, уни худди (сифати) паст хурмо (доналари)дек сочади. Қуръон уларнинг тароқияларидан (бўғизларидан) нарига ўтмайди. Мен, бир-бирига ўхшаш шундай сураларни биламанки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўшиб-бирлаштириб ўқир эдилар». Шунда биз Алқамага буюрдик, у (Абдуллоҳ Ибн Масъуддан бир-бирига ўхшаш сураларни) сўради. (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтди: «Муфассал суралардан йигирмата борки, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ракъатда (улардан) ҳар икки сурани бирлаштириб ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Келсам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда намоз ўқиётган эканлар, эшик устларидан ёпиқ эди. Шунда юриб келиб менга эшикни очдилар, кейин яна жойларига қайтдилар». Оиша (онамиз) бу эшик қибла томонда эди, деб сифатладилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар либосида намоз ўқимас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуҳаммад ибн Ал-Мусанна, Муҳаммад ибн Жаъфар воситасида Шуъбадан, Абу Исҳоқдан, Осим ибн Зомрадан, Ҳазрати Алидан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга баён қилди... Ўтган ҳадиснинг ўзи...
Ҳадис ҳақида батафсилроқОсим ибн Зомрадан ривоят қилинди: «Али (розияллоҳу анҳу)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундузги намозлари ҳақида сўрадик. Шунда «Сизларнинг бунга тоқатларингиз етмайди!» дедилар. («Балки) бирортамизнинг тоқати етар» дедик. Шунда айтдиларки, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, қуёш мана бу ёкдан (шарқдан) чиқиб юксалиб, аср вақтида ана у ёқдан (ғарбдан) юқорида (бир хил юксакликда) тургандек бўлганида икки ракъат намоз ўқир эдилар. Қуёш мана бу ёқдан юксалиб, пешин вақтида ана у ёқдан юқорида тургандек бўлганида тўрт ракъат ўқир эдилар. Пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат ўқир эдилар. Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат ўқир эдилар ва малоикаи муқоррабинга, анбиё ва мурсалинга, мўъмин ва мусулмонларга салом беришлик билан ҳар икки ракъат орасини ажратар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тунги ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Абу Умар, Суфён ибн Уйайна орқали Ҳишом ибн Урвадан, унинг отасидан бизга баён қилди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар...» - деди ва ўтган ҳадиснинг ўзини зикр қилди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲаннод, Абда ва Вакиъ орқали Ҳишом ибн Урвадан бизга баён қилди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар», - деди ва ўтган ҳадиснинг ўзини зикр этди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳаллаларда масжидлар бино қилинмоғини, масжидлар тоза-озода ва хуш бўйли қилиб сақланмоғинн буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Намоз ўқиётган эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ерда эдилар. Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо) ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) билан бошладим, кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир! Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир!», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ