Закотнинг вақтидан олдин берилмоғи ҳақида
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Биз Аббоснинг бу йилги закотини аввалги йили (ўтган йили) олганмиз».
Бу бобда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Закотнинг вақтидан олдин берилмоғи ҳақидаги ҳадис Исроилнинг Ал-Ҳажжож ибн Динордан қилган ривояти эканлигини битта шу важҳдан билаётирман. Исмоил ибн Закариёнинг Ал-Ҳажжождан қилган ривоя-ти, менимча, Исроилнинг Ал-Ҳажжож ибн Динордан қилган ривоятидан кўра саҳиҳдир. Бу ҳадис Ал-Ҳакам ибн Утайбадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди. (Бу ривоятга кўра) мурсалдир.
Илм аҳллари, вақти кирмасдан олдин закот берилмоғи масаласида ихтилоф қилдилар. Илм аҳлларидан бир гуруҳи, закот вақтидан олдин берилади, деган фикрга эга бўлганлар. Суфён Ас-Саврийнинг қавли шудир. Айтадики, «Менимча, вақтидан олдин берилмоғи янада мақбулроқ». Илм аҳлларининг кўпчилиги бундай дейди: «Вақти кирмасдан олдин берилса, закот берганга ўтади». Шофиъий ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган.