Қорамол закоти
Муҳаммад ибн Башшар, Муҳаммад ибн Жаъфар орқали Шуъбадан ривоят қилиб, Амр ибн Мурронинг бундай деганини бизга баён қилди: «Абу Убайдадан: «Абдуллоҳдан бирор нарса (ҳадис) хотирлайсанми?» деб сўрадим. «Йўқ» деди.
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўғли Абу Убайда ўз отасидан ҳадис эшитмаган. 618-рақамли ҳадис изоҳида бу гап айтилди. Термизий бунинг исботи учун мазқур сўзни бу ўринда қўллаганлар. Абдурраҳмон Муҳаммад Усмон таҳқик ва таҳсис этган Термизий (китоби) нусхасига таяниб, бу сўзга ҳадис рақамини қўйдик. Ҳолбуки, бу ҳадиснинг жойи 618-ҳадис — Изоҳида келган «Абдуллоҳнинг ўғли Абу Убайда отасидан ҳадис эшитмаган» деган жумладан кейиндир. Балки, Термизий китобининг бошқа нусхаларида бундай тузатиш бордир.
Дўстларигиз билан улашинг!