Қорамол закоти
Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Яманга юбордилар-да, ҳар ўттиз сигирдан икки ёшга етган битта эркак бузоқ ёки тана, ҳар қирқтадан битта ғунажин олмоқни, ҳар бир етук (балоғатга етган) кишидан бир динор ёки шунга тенг кийимлик матоҳ олмоқни буюрдилар».
Бу ҳадис ҳасан.
Баъзилар бу ҳадисни Суфёндан, Ал-Аъмашдан, Абу Воилдан, Масруқдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муъозни Яманга юбордилар ва унга (закот) олмоқни буюрдилар...» Бу ривоят саҳиҳроқ.
Дўстларигиз билан улашинг!