Қорамол закоти
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ўттизта сигирда - икки ёшга етмаган битта эркак бузоқ ёки тана ва қирқтада - уч ёшга етган битта ғунажин (закот қилиб берилади)».
Бу бобда Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абдуссалом ибн Ҳарб, Хусайфдан шу тарзда ривоят қилди. Абдуссалом сиқа (ишончли) ва ҳофиз (киши)дир. Шорик бу ҳадисни Хусайфдан, Абу Убайдадан, унинг отасидан ривоят қилади. Абдуллоҳнинг ўғли Абу Убайда отасидан ҳадис эшитмаган.
Яъни Шорик санадда Абу Убайда билан Абдуллоҳ орасида «отасидан» деган лафзни қўшаётир. Абдуллоҳнинг ўғли Куфаликдир.
Дўстларигиз билан улашинг!