Закотни берсанг, ўз зиммангдаги (ҳақ)ни адо қилган бўлурсан
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Молингнинг закотини берсанг, албатта, ўз зиммангдаги (иш)ни адо қилган бўлурсан!».
Бу ҳадис ғариб.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутааддид важҳлардан ривоят қилиндики, «У зот закотни гапирдилар, шунда бир киши: «Ё Расулуллоҳ! Закотдан бошқа зиммамга юкланган бирор нарса борми?» деди. «Йўқ. Фақат ихтиёрий тарзда!..» дедилар.
Ибн Хужайра бу - Абдурраҳмон ибн Хужайра Ал-Басрийдир.
Дўстларигиз билан улашинг!