Тунги намоз (таҳажжуд)нинг фазилати
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Рамазон ойидан кейинги рўзанинг энг афзали - Аллоҳнинг ойи бўлмиш Муҳаррам (рўзаси)дир ва фарздан кейинги намознинг энг афзали - тунги (таҳажжуд) намоздир».
Бу бобда Жобир, Билол ва Абу Умома (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан.
Абу Бишрнинг исми — Жаъфар ибн Иёс. Жаъфар ибн Ваҳшия ҳам ўшадир.
Дўстларигиз билан улашинг!