Тунги намоз (таҳажжуд) икки-икки ракъатдан ўқилмоғи
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тунги намоз икки-икки ракъатдандир. Тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракъат витр ўқиб, намозингнинг охирини витр (тоқ) қилгин».
Бу бобда Амр ибн Абаса (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир: Тунги намоз икки-икки ракъатдандир. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.
Дўстларигиз билан улашинг!