Бир кеча-кундузда ўн икки ракъат суннат намози ўқимоқнинг фазилати
Умму Ҳабиба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бир қеча-кундузда ўн икки ракъат намозни ўқиб борса, Аллоҳ унга Жаннатдан бир уй бино қилгайдир: пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат; шомнинг фарзидан кейин икки ракъат; хуфтоннинг фарзидан кейин икки ракъат; бомдоднинг фарзидан олдин икки ракъат».
Анбасанинг Умму Ҳабибадан ушбу бобда ривоят қилган ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу ҳадис Анбасадан мутаад-дид важҳдан ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!