Яъло ибн Мурро (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Бир сафарда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлдилар. Шунда йўлнинг тор бир жойига бориб қолдилар. Намоз вақти кирган ва ёмғирда қолган эдилар. Устларидан ёмғир ва остларидан лойқа (намоз ўқишга монеълик қиларди). Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туянинг устида азон айтдилар, иқомат келтирдилар, туянинг устида олдинга ўтиб, уларга намоз ўқиб бердилар. (Намозни) имо билан ўқидилар, саждаларини рукуъларидан кўра пастроқ қилар эдилар».

Суютий «Қутул-муғгазий»да бундай дейди: «Нававий ва бошқалар бу ҳадисга таяниб, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам азонни ўзлари айтганларини, муаззинлик билан имомликни жамъ қилмоқ мустаҳаб эканини айтади».

Бу ҳадис ғариб. Буни фақатгина Умар ибн Ар-Римоҳ Ал-Балхий ривоят қилган ва ёлғиз унинг ривоятидан маълум бўлаётир. Илм аҳлларидан мутааддид кишилар бу ҳадисни ундан ривоят қилганлар. Шунингдек, Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан сувда ва лой маҳалида туянинг устида намоз ўқигани ривоят қилинган. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир.

Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш