Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Камбағал кишилар Расуллулоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, дедиларки, «Ё Расулуллоҳ! Бой кишилар худди бизлардек намоз ўқишади, худди бизлардек рўза тутишади. Тағин уларнинг мол-дунёси бор; қул озод этишади, садақалар беришади?..» (Расули Акрам) айтдилар: «Намоз ўқиганингизда(н кейин) ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ва ўн марта «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтингизлар. (Шунда) сизлардан ўзганларга етиб олгайсизлар ва сизлардан орқада қолганлар сизлардан ўзиб кета олмагайлар».

Муслим, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан марфуъ тарзида ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Кимки намознинг орқасидан Аллоҳга ўттиз уч марта тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта ҳамд айтса ва ўттиз уч марта такбир айтса, булар тўқсон тўққизтадир ва юзинчи мартасида «ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр») деса, қусурлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади». Бу ривоятда такбирлар саноғи борасида хилма-хил ривоятлар бор. Баъзи ривоятларда ҳар бирининг саноғи юзта деб айтилган.

Бу бобда Каъб ибн Ужра, Анас, Абдуллоҳ ибн Амр, Зайд ибн Собит, Абуд-Дардо, Ибн Умар ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-ғариб. Тағин бу бобда Абу Ҳурайра ва Ал-Муғийра (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганлари ривоят қилинган: «Икки хислат борки, уларни одат қилган кнши, албатта, жаннатга киргайдир: ҳар бир намознинг орқасидан Аллоҳга ўттиз уч марта тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта ҳамд айтса ва ўттиз тўрт марта такбир айтса, ҳамда ухлаётиб ўн марта «Субҳаналлоҳ», ўн марта «Аллоҳу акбар») деса...»

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш