Ёмғирли кунда намозни уйларида ўқимоқлари
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргалиқда бир сафарда эдик. Ёмғирга тутилдик. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким хоҳласа, намозини ўз чодирида ўқисин», дедилар.
Раҳл - ичига жойлашиб ўтириладиган жой, кўноқ(ўтов) дегани. У хоҳ чодирдан бўлсин, хоҳ тошдан ёки ғиштдан ёки тахта дан бўлсин, ҳаммаси «раҳл» дейилади. (Муборакфурий).
Бу бобда Ибн Умар, Самура, Абул Мулайҳнинг отаси ҳамда Абдурраҳмон ибн Самура (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Жобирнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳллари ёмғир ва лойгарчилиқда Жумъа ва жамоат намозларига бормасликка рухсат берганлар. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.
Абу Зуръадан бундай деганини эшитдим: «Аффон ибн Муслим, Амр ибн Алидан бир ҳадис ривоят қилди. Абу Зуръа айтади: «Басрада ушбу уч кишидан кўра хотираси кучли бўлган одамни кўрмадик: «Али ибн Ал-Мадийний, Ибн Шозакуний ва Амр ибн Али». Абул-Малийҳнинг исми - Омир. Унинг Зайд ибн Усома ибн Умайр Ал-Ҳузалий эканлиги ҳам айтилади.