(бомдодда) қунут ўқимаслик
Абу Молик Ал-Ашжаъийдан ривоят қилинди; айтди: «Отамга дедимки, «Эй отажон! Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида, Абу Бакр, Умар ва Усмоннинг орқаларида, бу ерда, Куфада Али ибн Абу Толибнинг орқаларида беш йил намоз ўқигансиз. Улар бомдод намозида қунут ўқишармиди?». Айтдиларки, «Эй ўғилгинам! Бу бидъатдир!».
Солиҳ ибн Абдуллоҳ, Абу Авона орқали Абу Молик Ал-Ашжаъийдан ушбу ҳадисни маъноси билан баён қилди...
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳли кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Суфён Ас-Саврий, «Бомдод намозида қунут ўқиса ҳам яхши, ўқимаса ҳам яхши» дейди, аммо ўқимасликни ихтиёр этади. Ибнул-Муборак эса бомдодда қунут ўқилмайди, деган тўхтамдадир.
Абу Моликнинг исми - Саъд ибн Ториқ ибн Ашйам.
Дўстларигиз билан улашинг!