Бомдод намозида қунут ўқимоқ
Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод ва шом намозларида қунут қилар эдилар».
Бу бобда Али, Анас, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ҳуфоф ибн Аймо ибн Роҳзода Ал-Ғифорий (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Ал-Барронинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳллари, бомдод намозида қунут ўқимоқ борасида ихтилоф қилдилар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари, бомдод намозида қунут қилинади, деган фикрга эга бўлишган. Имом Шофиъийнинг қавли ҳам шу. Имом Аҳмад билан Исҳоқ бундай дейишади: «Бомдод намозида, фақатгина мусулмонларнинг бошига бало ва меҳнат тушган маҳалларда қунут ўқилади. Имом, бирор кулфат тушган пайтда мусулмонларнинг лашкари ҳақига дуо қилиши мумкин».
Бомдод намозида қунут дуоси ўқилишини маъқуллаганлар, қунутни охирги ракъатда, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб рукуъдан кўтарилгандан кейин қилишади. (Бу Имоми Шофиъий мазҳабидадир. Ҳанафий мазҳабида бомдодда қунут ўқилмайди, фақат витрда ўқилади).