Пойабзал билан намоз ўқимоқ
Саъид ибн Язид Абу Саламадан ривоят қилинди; айтди: Анас ибн Моликдан «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам наълда (пойабзалда) намоз ўқиганмидилар? - деб сўрадим. «Ҳа» деди».
Пойабзалга нажосат тегмаган бўлиши шарт. Ибн Дақиқ ал-ъийд, пойабзални ечмасдан намоз ўқимоқ - мустаҳаб бўлмаган бир рухсат эканини айтади.
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аби Ҳабиба, Абдуллоҳ ибн Амр, Ибн Ҳурайс, Шаддод ибн Авс, Авс Ас-Сақофий, Абу Ҳурайра ва Бани Шайбадан бўлмиш Ато (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Ва илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир.
Дўстларигиз билан улашинг!