Саждаи саҳвда ташаҳҳуд
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоатга намоз ўқиб бердилар-да, саҳв қилдилар Кейин икки сажда қилдилар, кейин салом бердилар».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Ибн Сийрийн Абу Килобанинг амакиси бўлмиш Абул Муҳаллабдан бошқа ҳадис ҳам ривоят қилган.
Муҳаммад бу ҳадисни Холид Ал-Ҳаззоъдан, Абу Қилобадан, Абул-Муҳаллабдан ривоят қилган. Абул-Муҳаллабнинг исми Абдурраҳмон нбн Умар бўлиб, уни Муовия ибн Амр ҳам дейишади.
Абдулваҳҳоб Ас-Сақафий Ҳушайм ва тағин бошқалар бу ҳадисни Холид Ал-Ҳаззоъдан, Абу Қилобадан узунлигича (бор матни билан) ривоят киладилар. Ушбу ҳам Имрон ибн Ҳусайннинг ҳадисидир: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аср намозида учинчи ракъатда салом бериб қўйдилар. Ал-Ҳирбақ исмли бир киши турди...»
Илм аҳли саждаи саҳвнинг ташаҳҳуди масаласида ихтилоф қилдилар. Баъзиси, саждаи саҳвда ташаҳҳудни ўқийди ва салом беради, деди. Баъзиси эса, «Саждаи саҳвда ташаҳҳуд ва салом йўқ, саждаи саҳвни саломдан олдин қилса, ташаҳҳуд ўқилмайди», деди. Ушбу Аҳмад ва Исҳоқнинг қавлидир: «Саломдан олдин саждаи саҳв қилса, ташаҳҳуд ўқилмайди», дейишади.