Бомдод намозидаги қироат
Қутба ибн Моликдан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозининг биринчи ракъатида «Ван-нахла босиқотин...»(«Қоф» сураси)ни қироат қилганларини эшитдим».
Бу бобда Амр ибн Ҳурайс, Жобир ибн Самура, Абдуллоҳ ибн Ас-Соиб, Абу Барзо ва Умму Салама (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Қутба ибн Моликнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида 60 оятдан 100 оятгача ўқиганлари ривоят қилинган.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам («Иза-ш-шамсу куввирот» сураси)ни ўқиганлари ҳам ривоят қилинади.
(Ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишига қараганда, Умар, Абу Мусога бомдод намозида узун суралардан ўқимоғини ёзма равишда билдирганлар.
Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Шофиъийнинг ҳам қавли шудир.