«Сизлардан бирор киши одамларга имом бўлса, намозни енгил ўқиб берсин»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз одамларга имом бўлса, (намозни) енгил ўқиб берсин. Чунки улар орасида кичиклар бор, кексалар бор, заифлар бор, беморлар бор. Агар якка ўзи ўқиса, ўзи хоҳлаганидек ўқийверсин».
Бу бобда Адий ибн Хотим, Анас, Жобир ибн Самура, Молик ибн Абдуллоҳ, Абу Вокид, Усмон ибн Абил-Ос, Абу Масъуд, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлларидан кўпчилигининг қавли шудир: Заиф, кекса ва бетоб кишиларга оғирлик қилмаслиги учун намозни чўзиб юбормаслик жиҳатини афзал кўрганлар.
Абуз-Зиноднинг исми - Абдуллоҳ ибн Заквон. Ал-Аърож бу - Абдурраҳмон ибн Хурмуз Ал-Мадийний бўлиб, Абу Довуд куняси билан аталади.