Икки кишига имом бўлган одам
«Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга, агар уч киши бўлсак, биттамиз олдинга ўтмоғимизни амр қилардилар».
Бу бобда Ибн Масъуд, Жобир ва Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Самуранинг ҳадиси - ҳасан-ғариб.
Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: «Уч киши бўлсалар, икки киши имомнинг орқасида туради», дейдилар.
Ибн Масъуддан бундай деб ривоят қилинган:
«Ибн Масъуд, Алқама билан Ал-Асвадга имом бўлди-да, битталарини ўнг томонида, битталарини чап томонида турғазди». Ибн Масъуд бу ҳадисни Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламга юксалтиради.
Баъзи муҳаддислар Исмоил ибн Муслим Ал-Маккий борасида, хотираси жиҳатдан, (танқидий) сўз қилишган.