Қуёш ботишидан олдин аср намозининг бир ракъатига улгурган киши
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуёш чиқишидан олдин бомдод намозининг бир ракъатига улгурган киши, албатта, бомдод намозига улгурган ва қуёш ботишидан олдин аср намозининг бир ракъатига улгурган киши, албатта, аср намозига улгурган бўлади».
Бу бобда Оиша (онамиз розияллоҳу анҳо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Биродарларимизнинг Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир. Уларнинг фикрича, бу ҳадиснинг маъноси ухлаб қолиб ёки унутиб, қуёш чиқадиган пайтда ёки ботадиган пайтда уйғонган ёки эслаб қолган киши сингари соҳиби узр бўлган киши учундир.
Дўстларигиз билан улашинг!