Намозни унутиб ўтказиб юборган киши
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки намозни унутса, ёдига тушган заҳоти дарҳол ўқиб олсин».
Бу бобда Самура ва Абу Қатода (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Али ибн Абу Толиб (карромаллоҳу важҳаҳу)дан, намозни унутган киши ҳақида бундай деганлари ривоят қилинади: «У намозни, вақтлими ёки кечми, эсига тушган маҳал ўқийди». Шофиъий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Абу Бакра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Абу Бакра аср намозида ухлаб қолибдилар-да, қуёш ботаётганда уйғонибдилар. Қуёш ботиб бўлгунича намозни ўқимай турибдилар.
Куфа фақиҳларининг баъзилари шу қавлга эга бўлганлар. Аммо биродарларимиз Али ибн Абу Толибнинг қавлини олаётирлар.