Паришонхотирлик билан аср намозининг вақтини ўтказиб (қазо қилиб) қўймоқ
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир».
Бу бобда Бурайда ва Навфал ибн Муовиядан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Аз-Зуҳрий эса бу ҳадисни Солимдан, унинг отаси Умардан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!